Сурияда беш йилдан буён давом этиб келаётган сиёсий инқироз унга қўшни давлатларга ҳам таъсир этмоқда.
Қўпорувчилик ҳаракати оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди, шулардан уч нафари ҳарбийлардир. Портлаш Қаа қишлоғида содир бўлди. Мазкур қишлоқ Сурия билан чегарага яқин ҳудуд бўлиб, Хомс шаҳрига элтувчи йўл устида жойлашган.
Хабарда ёзилишича, худкуш террорчилар икки кишидан кўп бўлиши ҳам мумкин.
Сурияда беш йилдан буён давом этаётган сиёсий инқироз, унга қўшни давлатларга ҳам таъсир этиб келмоқда. Маълумот ўрнида, Сурия Ироқ, Туркия, Ливан, Исроил ва Иордания билан чегарадош.