...
МЕНЮ
ONLINE TV

Lexus автомобиллар учун ғайриоддий ўриндиқ яратди


10:57, 19.09.2016 Технология
 2 937

Компания яратган ушбу ўриндиқ ҳайдовчи ва машина учун қатор қулайликлар яратади.

Lexus компанияси Kinetic Seat деб номланувчи сунъий ўргимчак тўри ипагидан кинетик ўриндиқни яратди, деб ёзади “Popmech.ru” нашри.
 
Компания вакилларининг сўзларига кўра, ўриндиқ ҳайдовчи учун жуда катта қулайликни яратади. У ҳаво алмашиниш тизими, иситиш тизими, уқалаш, чайқатиш каби қулайликлар билан тўлдирилган. Энг муҳими, атомобилга бунинг учун электр токи керак бўлмайди. 
 
Маълумотларга кўра, бундай ўриндиқ автомобиль йўлда кетаётган вақтда ҳайдовчининг қимирламай ўтиришини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай йўлда ҳайдовчи автомобилни бир маромда бошқара олиш имкониятига эга бўлади. Ўриндиқнинг Kinetic Seat деб номланувчи сунъий ўргимчак тўри ипагидан яратилишининг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Ушбу сунъий ўргимчак тўри нафақат инсон учун, балки автомобиль учун ҳам қатор енгилликларни беради. Ўриндиқнинг енгил материалдан қилингани сабабли, машина тез ва осон ҳаракат қилади.
 
Шу йилнинг октябрь ойида айни ўриндиқ Париждаги автосалонда омма эътиборига ҳавола этилади. Lexus автомобилларининг ушбу ўриндиқлар билан жиҳозланиши талаб ва таклифга қараб амалга оширилади.
Умида Якубова

Теглар:Lexus Сунъий ўргимчак тўри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!