
Мигрантнинг пичоқланган жасади Всеволожскдаги куну тун ишлайдиган дўкон витринасидан топилган.
Мигрантнинг пичоқланган жасади Всеволожскдаги куну тун ишлайдиган дўкон витринасидан топилган. Маълумотларга кўра, 22 ёшли ўзбекистонлик йигит шу дўконда сотувчи бўлиб ишлаган.
Қотиллик пичоқ ёрдамида амалга оширилгани қайд этилмоқда. Марҳумнинг танасига бир неча марта ўткир тиғли қурол билан жароҳат етказишган. Мазкур дўконда видеокузатув тизими бўлмагани сабабли қотиллик тафсилотларини ўрганиш мураккаблашмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хабарига кўра, марҳум Ленинград вилоятида рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаб келган. Айни вақтда мазкур воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.