Футболчи учта ўйинга четлатилганидан сўнг, бўш вақтини бекорга ўтказмади.
Маълумки, франциялик ўзининг ноанъанавий қилиқлари ва доимгидек соч турмакларини алмаштириш бўйича етакчи футболчилардан ҳисобланади.
Хабарда айтилишича, Погба АПЛнинг 15-турида “Арсенал”га қарши ўйинда қизил карточка олганди. Шундан сўнг у учта ўйинга дисквалификация қилинди.
Погба АПЛ ўйинларида иштирок этмаслиги сабаб бўш вақтини бекорга сарфламади.
Погба сартарош ҳузурига бориб, соч турмагини ноодатий шаклга келтириш билан бирга мухлисларини хайрон қолдиришга мажбур қилди.
Франциялик футболчи бу сафар сочининг рангини жигар рангга бўяди ва ўзида янги услубни яратди.
Маълумот учун, Погба мавсум бошидан бери “МЮ” таркибида барча мусобақаларда бор йўғи 14 марта майдонга тушди.