...
МЕНЮ
ONLINE TV

Курц: “Туркия ЕИ аъзоси бўла олмайди”


12:27, 24.12.2017 Олам
 2 291

Австриянинг янги канцлери Себастян Курц, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўла олмаслиги тўғрисида баёнот берган.

Аввалроқ,  Австриянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Себастян Курц, канцлер лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Австриянинг янги канцлери Себастян Курц Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўла олмаслиги тўғрисида баёнот берган.
 
Бунинг асосий сабаби, Туркия раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатдир, деган Курц.
 
У ўз фикрини давом эттириб, “Биз бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари, эркинликларининг жиддий равишда бузилишига дуч келаяпмиз. ЕИ ўзини гўёки бундай қонунбузарликлар бўлмагандай, салбий ҳолатларни кўрмагандай тутмоқда. Мен буни хазм қилолмайман. Туркия, ўзининг охирги йилларда олиб бораётган сиёсати билан, ЕИ аъзоси бўлишга ҳаққи йўқ”, деган.
 
Шунингдек, Курц Туркиянинг ЕИ га кириши тўғрисидаги музокараларнинг тўхтатилиши энг ҳаққоний йўл бўларди, деб қўшимча қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Курц Австрия Европа иттифоқи Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!