...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду “эл-класико”да “Реал”га ёрдам бера оладими?


12:18, 23.12.2017 Спорт
 2 978

“Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналдуда “Барселона”га қарши ўйин олдидан кичик жароҳат бор эди.

Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Криштиану Роналду “Барселона”га қарши ўйин олдидан жамоа билан машғулот ўтказмаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
 
Бунга сабаб Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида “Гремио”га қарши учрашувдан сўнг тўпиқ мушакларида оғриқ сезган ва айнан шунинг учун, икки кун якка тарзда машғулот ўтказган.
 
“Қироллик клуби” Матбуот хизматининг хабарига кўра, Криштиану Роналду кичик жароҳатни ортда қолдириб, бугун бўлиб ўтадиган “эл-класико” баҳсида майдонга тушиш учун тўлиқ тайёр.
 
“Барселона” таркибида эса деярли барча футболчилар “Реал”га қарши учрашувда майдонга тушиш учун Мадридга соғ-саломат етиб келишган.
 
Каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча, “Барселона” клубининг кенгайтирилган таркибини эълон қилганди.
 
Мезбонлар бош мураббийи Зинеддин Зидан эса бугун, 23 декабрь куни “Барселона”га қарши кечадиган ўйин учун 19 та футболчини кенгайтирилган таркибга киритди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги “эл-класико” учрашуви бугун, 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эл-класико Реал Барселона Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!