“Умидингизни узманг. Бутун дунё сиз билан, биз сизларга ғамхўрлик қиламиз. Мен сизлар биланман”, дейди Криштиану ўзининг видеомурожаатида.
Бу сафар футболчи Суриядаги болалар учун маблағ ажратди. Бу ҳақда “Associated Press” ахборот агентлиги хабар берди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Сурияда 5 йилдан ортиқ вақт мобайнида фуқаролик уруши давом этмоқда. Шу пайтгача 100 минглаб кишилар қурбон бўлган.
“Save the Children” фонди директори Ник Финнининг айтишича, Криштиану Роналду хайрия қилган маблағ болаларга кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, Алепподаги оилалар учун дорилар сотиб олишга сарфланади.
Португалиялик футболчи Суриядаги болаларни нафақат молиявий, балки руҳан қўллаб-қувватлашга ҳам қарор қилди. Роналду суриялик болалар учун видеомурожаат йўллади.
“Бу Суриядаги болалар учун. Биз сизларнинг қийналаётганлигингизни биламиз. Мен жуда машҳур футболчиман, аммо сизлар ҳақиқий қаҳрамонсиз. Умидингизни узманг. Бутун дунё сиз билан, биз сизларга ғамхўрлик қиламиз. Мен сизлар биланман”, дейди Криштиану ўзининг видеомурожаатида.