“Кетиш вақти келди. Мен бу жамоа ва унинг президентини ҳурмат қиламан”, дейди Зидан.
“Реал”дан кетиш фикри шахсий қарор бўлди. Тўғри, буни ҳеч ким кутмаган эди, лекин жамоада ғалабалар давомий бўлиши учун янги муҳит ва бошқа мутахассиснинг иш усуллари керак бўлади. Шунинг учун кетиш вақти келди деб ўйлайман. Мен бу жамоа ва унинг президентини ҳурмат қиламан”, дейди Зидан.
Маълумот ўрнида, 45 ёшли мураббий “Реал”ни 2015/2016 йил мавсумида қабул қилиб олган эди. “Реал” Зидан қўл остида уч марта кетма-кет Европа чемпионлар лигасида ғолибликни расмийлаштириди. Испания чемпионати, мамлакат суперкубоги ва икки марта УЕФА Суперкубоги ҳамда икки марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
“Қироллик клуби” Зидан билан шу вақт мобайнида 9 та совринга эришди, бундан аввал “Реал”да ишлаган 6 мураббий 8 йилда 9 та соврин олган эди.