Жанубий Кореянинг ҳудудида атом реакторлари жуда кўп ва бу қиёмат дегани бўлади.
Россия мудофаа вазирлигининг захирадаги генерал-лейтенанти Евгений Бужинскийнинг фикрига кўра, АҚШнинг КХДРга ҳарбий зарбалар бериш эҳтимоли кам. Агар, шундай ҳолат юз берса, “қиёмат” бошланади ва Жанубий Корея ҳам можарога қўшилиб кетади.
Шунингдек эксперт, “Агар томонлар, ҳарбий зарба беришни бошласа, Жанубий Корея яксон қилинади. Чунки, Жанубий Кореянинг ҳудудида атом реакторлари жуда кўп ва бу қиёмат дегани бўлади, шунинг учун мен воқеаларнинг бундай ривожланишига ишонмайман”, деган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий дастурини ривожланишига йўл бермаслик учун режалар ишлаб чиқмоқда, аммо, ярим оролда ҳарбий тўқнашувнинг юз бериши, ақлга сиғмайдиган ишдир.
Шимолий Корея, сўнгги пайтларда қитъалараро баллистик ракеталар ва уларга жойлаштириладиган жанговар каллакларни ишлаб чиқаришга киришган ҳамда бунга АҚШ томонидан қилинаётган таҳдидлар сабаб, деб баёнот бериб келади.
БМТ томонидан КХДР га қўлланилаётган санкциялар ҳеч қанақа таъсир кўрсатмаяпти.