...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коннектикутда Зика вирусини АҚШда юқтирган илк бемор аниқланди


12:09, 29.09.2016 Олам
 2 649

Зика вируси аслида маймунларнинг ўткир инфекцион касаллиги бўлиб, одамларга чивинлар орқали юқади.

Коннектикут штати соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий сайти АҚШ ҳудудида Зика вируси юқтирган илк бемор аниқланганлиги ҳақидаги хабарни чоп этди. Маълум бўлишича, бемор бир неча кун аввал Флорида штатида бўлган. Бу ерда эса чивинлардан юқувчи Зика вируси кенг тарқалган. Хусусан, Флоридада 100дан ортиқ бемор вирус юқтирган. Маҳаллий ҳукумат касаллик тарқатувчи чивинларни йўқ қилиш учун махсус қопқонлардан фойдаланмоқда. Шунингдек, раҳбарлар томонидан маҳаллий аҳолига чивинларни қўрқитувчи воситалар ҳам тақдим этилмоқда.
 
Шу вақтгача Коннектикут штатида истиқомат қилаётган 85 нафар беморнинг барчаси касалликни мамлакат ташқарисида юқтириб олганди. Штат раҳбарияти Зика вируси кенг тарқалган ҳудудларга имкон қадар саёҳат уюштирмасликни тавсия этди.
 
Яқинда РИА Новости агентлиги Филиппинда илк бора ҳомиладор аёлнинг Зика вирусига чалингани ҳақида маълум қилганди. 19 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 22 ёшли аёл фарзандини дунёга келтиргунга қадар шифокорларнинг чуқур текшируви остида қолади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Зика АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!