...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коммунизмни кескин танқид қилган сиёсатчи вафот этди


13:47, 27.05.2017 Олам
 4 530

Марҳумнинг қизи Мика Бжезинскийнинг сўзларига кўра, отаси шифохонада 26 май куни вафот этган.

Америкалик социолог, давлат арбоби Збигнев Бжезинский 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг қизи Мика Бжезинскийнинг сўзларига кўра, отаси Фоллс-Черчдаги (Виргиния штати) шифохонада 26 май куни вафот этган.
 
Збигнев Бжезинский 1928 йил Польшада дипломатлар оиласида дунёга келган. 1950 йилда Америка Қўшма Штатлари фуқаролигини олган. У ерда сиёсат билан шуғулланиб, социология, сиёсатшунослик, фалсафа соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб борган.
 
У 1977-1981 йилларда АҚШ президенти Жимми Картерга миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб хизмат қилган. Афғонистондаги мужоҳидларнинг АҚШ маъмурияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъминлаган. Кейинчалик у НАТОнинг шарқ томон кенгайиш ғоясини илгари сурган ва ташкилотчиларидан бири бўлган.
 
Неоконсерватизм намояндаси Бжезинский коммунизмни танқид қилиб чиққан ва бу тизмни кескин қоралаган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Збигнев Бжезинский Америка Қўшма Штатлари НАТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!