Ослодаги Норвегия Нобель Қўмитаси раҳбари Карин Сисилле Кулльман Фиве бу ҳақда эълон қилди.
Ослодаги Норвегия Нобель Қўмитаси раҳбари Карин Сисилле Кулльман Фиве бу ҳақда эълон қилган.
Норвегия Нобель Қўмитаси 2016 йилги Нобелнинг тинчлик учун номинацияси бўйича Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосни тақдирлашга қарор қилган. Бунинг асосий сабаби 50 йилдан ортиқ вақтга чўзилган фуқаролар урушига чек қўйгани бўлди. Можаро 220 нафар колумбияликни ҳаётдан олиб кетди, деярли 6 млн одам уйини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган, дейилади Қўмита қарорида.
Колумбиядаги референдумнинг кўпчилик иштирокчилари мамлакат ҳукумати ва сўл қанот радикаллари ўртасида тинчлик сулҳи тузилишига қарши овоз берган.
Сўл қанотнинг инқилобий қуролли кучлари давлатда хавфли вазиятни юзага келтирган эди. Натижада Колумбия келажаги ҳақида бирор нарса дейиш қийин бўлиб қолди.
Хуан Мануэль Сантос ва сўл қанот радикаллари раҳбари Родриго Лондоньо 27 сентябрь куни Картахена шаҳрида давлатда ярим асрлик қуролли можарони тўхтатиш ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш тўғрисида келишув имзолаган.