...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коллеж директори: “Ҳаммани отишган ўқувчиларни ҳам, ходимларни ҳам”


17:28, 17.10.2018 Олам
 11 862

Портлаш уюштирилган вақтда Гребенникова коллеж биносида бўлмаган.

Аввалроқ, Қримнинг Керч шаҳрида коллеж портлагани ва унда 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Россияда портлаш теракт деб баҳоланди.
 
Керчда теракт содир этилган коллеж директори Ольга Гребенникова портлаш тафсилотлари ҳақида маълумот берди.
 
Портлаш уюштирилган вақтда Гребенникова коллеж биносида бўлмаган.
 
“Мен кетганимдан 5 ёки 10 дақиқа ўтиб портлаш содир бўлган... ҳаммани портлатишган... ойналар учиб тушган... холлни портлатишган... кейин автомат билан иккинчи қаватга кўтарилиб, йўлларидан ким чиқса отиб ташлашган. Мен ҳам ҳозир жасадга айланган бўлишим мумкин эди. Болалар ҳам ҳалок бўлишган, ходимлар ҳам”, — деган у. Директорнинг сўзларига кўра коллежда содир бўлган воқеа — “худди Бесландаги каби ҳақиқий терактдир”.
 
Аввалроқ, ошхонадаги газ баллони портлагн деб айтилган тахмин ўзини оқламади.
 
Коллеждаги ва атрофдаги камералар қурол кўтарган йигитни суратга олган.
 
Россия президенти Владимир Путин зарурат бўлса, жабрланганларни мамлакатнинг етакчи шифохоналарига олиб келиш ҳақида кўрсатма берган. Қурбонлар сони эса ортиб боряпти. Айни вақтда ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етди.
 
Қрим раҳбари Сергей Аксенов воқеа жойига йўл олган. Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан Қримга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти йўлланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қрим Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!