...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўлда ҳалокат. Кўплаб қурбонлар бор


17:18, 21.07.2018 Олам
 10 484

Стоун округи шерифи фожиада бир ёшдан етмуш ёшгача одамлар ҳалок бўлганини таъкидлаган.

АҚШнинг Миссури штатида қайиқ ҳалокатга учраши натижасида 17 киши қурбон бўлди. 7 нафар жавбрланувчи шифохонага ётқизилган, улардан 2 нафари оғир аҳволда экани таъкидланяпти. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Воқеа 19 июль куни содир бўлган. Амфибия қайиқ бортида 31 киши билан Тейбл-Рок кўлида ағдарилиб кетган. Ҳозирда қидирув операцияси якунланган, бедарак йўқолганлар қолмаган.
 
Стоун округи шерифи фожиада бир ёшдан етмуш ёшгача одамлар ҳалок бўлганини таъкидлаган.
 
Маҳаллий ҳукумат қайиқ ҳалокатига об-ҳаво шароити сабаб бўлган деб ҳисоблаяпти. Қайиқ тўлқинда чайқалгандан сўнг ағдарилган ва чўкган. Гувоҳларнинг айтишича, денгиз тўлқини кутилмаган вақтда бошланган. Метеорологлар шамол тезлиги баъзи жойларда соатига 119 километрга етганини тасдиқлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!