Россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров АҚШ президентлиги учу бўлаётган сайловларда Дональд Трамп ғалаба қозонишини хоҳлашини айтди.
Нашр Киркоров ва Трамп ҳақида мақола тайёрлади ва қўшиқчини “Россиянинг энг ёрқин юлдузи” деб атади. Қўшиқчининг сўзларига кўра, Трамп Россияга тез-тез келиб турган, “Россияни ва русларни севади”.
“Агар Трамп президент бўлса, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада яхшиланади. Мен бу учун ибодат қиламан. Чунки, биз иккита йирик давлат ва миллатмиз. Биз дўст бўлишимиз керак”, дейди Киркоров.
Маълумотларга қараганда, Киркоров ва Трамп 20 йилдан буён танишдир. 1994 йилда Киркоров ва унинг собиқ рафиқаси Алла Пугачева Трампнинг Атлантик-Ситидаги “Тож Маҳал” казиносига ташриф буюрган. 2013 йилда россиялик артист Трамп томонидан Москвада ташкиллаштирилган “Коинот гўзали” конкурсида ҳакамлар ҳайъати аъзоси ва миллиардернинг меҳмони бўлган.
“Биринчи марта кўришганимизда, бизда худди бир-биримизни аввалдан биладигандек таассурот уйғонган”, дейди Киркоров Трамп билан биринчи учрашувини эслаб.