...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким эдигу ким бўлдик?


12:58, 04.03.2016 Жамият
 3 467

Таълим максанларида таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида шоир ва ёзувчилар, таниқли санъаткорлар – хонанда ва созандалар, актёр ва актрисалар иштирокида тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларда хонандалар Манзура, Достон Убайдуллаев, Улуғбек Раҳматуллаев,Шоҳруҳ реппер, Фирдавс Пазлиддинов, Ойбек ва Нигора, Умидахон, Дилсўз, Ботир Яминов, “Афруз” гуруҳи йигитлари фаол иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” тарғибот тадбирлари ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида жорий йилда барча умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ташкил этилади.

Бундан ташқари, барча таълим муассасаларида “Ибратли йўл” номли стенд ташкил этилади ва унда мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия олган, бугунги кунда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчи-талабаларнинг, шунингдек, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фотосурати, уларнинг ҳаёт йўли ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштиряпти.

Тадбир аввалида йиғилганларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда, жумладан таълим соҳасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Қуролли кучлар тизимидаги ислоҳотлар, миллий армиямизнинг салоҳияти акс эттирилган, шунингдек, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм ёки слайд-шоулар намойиш этилмоқда.
 

Теглар:Ким эдигу ким бўлдик? 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар