Айни дамда коммунал хизмат ходимлари металл чиқинди қутилардаги оловни ўчириш, чодирларни йиғиш ва уни махсус машиналарга ортиш ишлари билан шуғулланмоқдалар.
Намойишчилар томонидан чодирларни йиғиб олиш қарори, уларнинг олдига Донбассдаги ҳарбий операцияларда иштирок этган қуролли кучлар гуруҳи келгандан сўнг, қабул қилинди. Ҳарбий гуруҳ намойиш иштирокчиларига ички низоларни келтириб чиқармаслик илтимоси билан мурожаат қилган. Муҳокамадан сўнг, чодирлар бирин-кетин йиғиб олина бошланган.
Айни дамда коммунал хизмат ходимлари металл чиқинди қутилардаги оловни ўчириш, чодирларни йиғиш ва уни махсус машиналарга ортиш ишлари билан шуғулланмоқдалар. Майдан ҳудудида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозир майдонда фақат битта ҳарбийлар чодири қолган. У ерда коммунал хизмат ходимлари, ҳарбийлар ва намойишчилардан иборат 100 киши бор. Ҳозирча можаролар келиб чиқмаган.
Яқинда бутун Украина бўйлаб 2014 йилнинг февралида Мустақиллик майдонидаги радикаллар ва хавфсизлик ходимлари ўртасида келиб чиққан тўқнашув оқибатида вафот этган 100 киши хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Маълумот ўрнида, 20 февраль куни Майданда ҳуқуқ-тартибот органлари ва радикаллар ўртасида уруш келиб чиққан, лекин ҳеч ким жабрланмаган. Шунингдек, намойишчилар майдонда чодир қуриб олган эдилар. Намойиш ўтказилишининг сабаби икки йил олдин Украинада бўлган инқилоб натижасида ҳалок бўлганларни хотирлаш бўлган. Бундан ташқари, намойишчилар ҳозирги ҳукуматга истеъфо берилишини талаб қилмоқдалар. Уларнинг фикрича, ҳукумат 2014 йилги инқилоб ғояларига хиёнат қилган.