...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни!


10:42, 22.09.2017 Бу қизиқ
 3 535

Эндигина тўққиз ёшга тўлиб, профессионал кинода режиссёрлик қилган ҳиндистонлик Шан Сликанга нима дейсиз?

Сиз уч ёшингизда нималар билан шуғуллангансиз? Балки атак-чечак қилиб юришни, беш-олтита сўзни бурро қилиб талаффуз қилишни ўрганиб олгандурсиз. Бироқ болаликда оламшумул воқеа-ҳодисалар иштирокчисига айлана олмаганингиз рост.
 
Хуллас, гап нима устада кетаётганини сездингиз... “Бу қизиқ” туркуми орқали бугун биз ёшлигиданоқ машҳурлик шоҳсупасига чиққан болажонлар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишамиз!
 
Марафончи болакай
 
Уч ёш... Сиз бу даврда болалик шўхликлари-ю бир-биридан қизиқарли ўйинлар билан банд бўлганлигингиз табиий. Аммо, айни мана шу ёшда марафон ғолиби бўлган болалар ҳам бор.
 
Ҳиндистонлик болакай Бут Хасин дунёнинг энг ёш марафончиси. У уч ёшида марафонларда қатнаша бошлаган, беш ёшида эса элликдан ортиқ марафонларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.
 
2011 йилда Хасин ҳақида “Энг ёш марафончи” деб номланган фильм суратга олинди.
 
Олти ёшда “Оскар”?
 
Ҳар бир актёр “Оскар” мукофотига мушарраф бўлишни истайди. Кимдир ўттиз, кимдир эллик ёшида бу совринни қўлга киритади.
 
Ажабланарлиси шундаки, бор-йўғи олти ёшли ақшлик Шерли Темпл бу бахтга муяссар бўлди.
 
Қизалоқ 1934 йил суратга олинган “Ёрқин кўзлар” фильмидаги роли учун “Оскар” мукофоти совриндорига айланган.
 
Бу фильм жажжи Шерлига мувафаққият ва шон-шуҳрат олиб келди.
 
 9 ёшли режиссёр
 
Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Кемеронни “Титаник”, “Аватар” фильмлари орқали яхши таниймиз. Бироқ, у тўққиз ёшида кино ҳақида тасаввурга эга бўлганми?
 
Йўқ, албатта! Аммо эндигина тўққиз ёшга тўлиб, профессионал суратга олинган кинода режиссёрлик қилган ҳиндистонлик Шан Сликанга нима дейсиз?
 
У 24 та фильмда суратга тушганидан сўнг ўзини режиссурада синаб кўришга қарор қилди. Ёш режиссёр “Етим бола” деб номланувчи фильмнинг сценарийсини ёзиб, ушбу кинода бош ролни ижро этди.
 
Бугунги кунда Сликан ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.
 
16 ёшли Магеллан
 
Барчамиз “Дунё бўйлаб саксон кун фильмини” севиб томоша қилганмиз. Унда уч шоввоз бутун дунёни саксон кунда айланиб чиқади.
 
Голландиялик 16 ёшли Лаура Деггерс улардан ҳам устаси фаранг чиқди. У шахсий кемасида бутун дунё бўйлаб саёҳатга йўл олди. Кариб денгизининг Син Март оролидан йўлга чиқиб, бир йил ўтгач 50 минг километр масофани босиб ўтиб уйига қайтади.
 
Уч ёшли учувчи
 
Кемада саёҳат қилиш яхши, лекин самолётда янада завқлироқ. Хитойлик Хей Ит ана шу завқни ҳис қилди. Болакай уч ёшда бўлишига қарамасдан Хитой табиий зонаси устидан учиб ўтди.
 
Фақат уни орқасидан тажрибали учувчи назорат қилди холос. “Учиш мобайнида у ўзини дадил ва хотиржам тутди” дейди унинг назоратчи устози Пак Лим Хо.
 
12 ёшли жангчи
 
Қаҳрамонлар урушда синалади дейишади. Уларнинг жасоратлари тилларда достон бўлади.
 
Келвин Грин Иккинчи жаҳон урушининг энг ёш қаҳрамони ҳисобланади. Жангда душманларни ер тишлатган Келвин медаль билан тақдирланади.
 
Уни 19 ёшда эмас, 12 ёшдалигини билиб қолишганларидан сўнг армиядан четлатишга мажбур бўлишди.
 
Гарчи уйига қатган бўлсада, сафдошлари хотирасида ҳақиқий қаҳрамон сиймосида гавдаланади.
 
Оламшумул ютуқларга эришган болаларни кўриб ҳайратланасан киши. Шунинг учун айтишади-да “Aқл ёшда эмас, бошда” деб.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Шан Сликан Бут Хасин Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!