...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРга асосий иқтисодий “зарба”ни энди Хитой беради


10:06, 29.09.2017 Олам
 2 650

Хитой томонидан қўлланилаётган санкциялар КХДР иқтисодиётини танг аҳволда қолдириши мумкин.

Жаҳон ҳамжамияти КХДРнинг ядро синовлари ва минтақа мамлакатлари учун туғдираётган хавфи сабаб ушбу мамлакатга нисбатан иқтисодий ҳамда сиёсий санкциялар жорий қилмоқда.
 
КХДРнинг асосий ҳамкори — Хитой Халқ Республикаси ҳам “жиловлаб бўлмас” КХДР ҳукуматини сиқувга олиш мақсадида турли иқтисодий чоралар кўришга мажбур бўлмоқда.
 
Хитой ҳукумати БМТнинг Шимолий Кореяга қарши санкцияларига мувофиқ 2017 йилнинг охирига қадар Хитой ҳудудида яратилган барча КХДР қўшма корхоналари фаолиятини тугатишга киришган.
 
ХХР Савдо вазирлиги Шимолий Корея компаниялари санкциялар натижасида 2018 йил январь бошига қадар ёпилиши шарт эканини таъкидламоқда.
 
Хитой ва Шимолий Корея ҳамкорлигидаги компанияларда меҳнат қилаётган ишчилари ўз даромадларини оилаларига юбориб турган эди. Энди қўшма корхона ишчи-хизматчиларининг тақдири очиқ қолмоқда...
 
Бундан ташқари, Хитой 2018 йил 1 январдан Пхеньянга электр токи ва газ етказишни тўхтатиши ҳамда нефть маҳсулотлари етказмасини чеклашини эълон қилган.
 
Маълумот учун, Хитой жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Шимолий Кореядан кўмир, темир ва қўрғошин рудалари ҳамда денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореяда давом этаётган иқтисодий қийинчиликлар тўғрисидан бундан олдинроқ хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Хитой КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!