...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР раҳбари халқаро ҳамжамиятга “ваъда берди”


17:41, 19.03.2018 Олам
 8 004

Шимолий Корея ўзининг ташқи сиёсатида янги даврни бошламоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яриморолни ядровий қуроллардан ҳоли ҳудудга айлантириш  тарафдори эканлигини таъкидлаб, “ваъда берди”. Буни Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва маълум қилди.
 
Вазирнинг сўзларига кўра бу, фавқулодда муҳим, негаки бу халқаро ҳамжамият олдида шахсан КХДР раҳбарининг ўзи берган илк ваъдаси.
 
АҚШ ва КХДР ўртасида дипломатик алоқалар йўқ, шу сабабдан Шведция Шимолий Корея билан муносабатларда АҚШ қарашларини кўрсатиб бермоқда. Яқиндагина Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири ўзининг Шведциялик ҳамкасби билан музокараларни тугатди.
 
Томонлар тарихда илк бор АҚШ ва КХДР раҳбарларининг юзма-юз учрашувини инкор қилмаяптилар. Фақатгина Вашингтон, Пхеньян ядровий қуролсизланишда аниқ ҳаракатлар қилмаса музокаралар амалга ошмаслигини таъкидламоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, КҲДР раҳбари АҚШ президенти расмий учрашув ўтказиши борасида келишувлар олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!