...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР элчисини қувиш навбати Испанияга етиб келди... Бу муаммога ечимми?


10:06, 19.09.2017 Олам
 2 253

Шимолий Корея элчисига Испанияни тарк этиш учун 30 сентябргача муҳлат берилган.

Испания ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда Корея Халқ Демократик Республикасининг Мадриддаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ким Хёк Чолга нисбатан персона нон-грата (“номатлуб шахс”) эълон қилинган. Бу ҳақда “Theguardian” нашри  хабар бермоқда.
 
Шимолий Корея элчисига Испанияни тарк этиш учун 30 сентябргача муҳлат берилган.
 
Расмий Пхеньян томонидан олиб борилаётган ядровий қуролланиш дастури ҳозирга келиб нафақат Корея ярим оролидаги муаммо, балки глобал тусдаги хавотирга айлангани рост.
 
Тўғри, Шимолий Кореянинг ядровий қуролланиш дастури минтақага хавф солмоқда. Бироқ бу “геосиёсий ўйинлар” таъсирида мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамда маданий алоқаларга путур етмаётирми?
 
Наҳотки “элчини қувиш” билан бирор бир натижага эришиш мумкин бўлса?
 
Бу ерда АҚШ–Россия муносабатларидаги Ер юзининг турли стратегик нуқталарида қуролланиш ва рақибнинг ядро қуролига нисбатан ҳимоя воситаларини ўрнатишган қаратилган “мусобақаси” ортидан кичик, иқтисоди заифроқ мамлакатлар азият чекмаяптими?
 
Сиёсатшуносларнинг бу борадаги фикрлари турлича ва тарқоқ. Улар масалага қай томондан ёндашаётганига қараб фикр билдиришмоқда.
 
Дунё аҳолиси эса, бадиий асарда тасвирланганидек, деворда осилган милтиқ — воқеалар ривожининг кутилмаган жойида “албатта отилиши кераклиги”дан хавотирда...
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Мексика ва Перу ҳукумати ҳам юқоридаги важлар сабаб КХДРнинг Мексикадаги элчисини персона нон-грата деб эълон қилган эди.
 
Шунингдек, Қувайт ҳукумати ҳам Шимолий Кореянинг мамлакатдаги элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Испания Шимолий Корея Қуролланиш дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!