...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР аскарларининг қочиб кетмаслиги учун 63 йил олдинги сулҳни бузмоқда


10:13, 23.08.2016 Олам
 4 410

КХДР жорий йилнинг апрелидан буён демилитаризациялаштирилган ҳудудда тўрт минг мина жойлаштирган.

Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея билан чегаралари бўсағасидаги демилитаризациялаштирилган ҳудудни миналаштирмоқда. Бундан мақсад мамлакатдан аскарларнинг қочиб кетишини олдини олишдир. Бу ҳақда “ РИА Новости” хабар берди.
 
Мазкур маълумот расман ўз тасдиғини топмади,  дейилади хабарда.
 
Нашрнинг ёзишича, агар ҳақиқатан ҳам Пхеньян чегарада шундай ишларни олиб бораётган бўлса, бу 1950-53 йиллардаги Корея урушидан кейин сулҳ тўғрисидаги битимдан буён Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги чегараларнинг биринчи марта миналаштирилиши ҳисобланади.
 
Жанубий Кореяда буни КХДРга қарши психологик урушнинг муваффақияти сифатида кўришмоқда. 
 
Маълумотларга қараганда, Шимолий Корея музокаралар пункти Пханмунджом ҳудудини бир неча марта миналаштиргани кузатилган. 
 
“Тахминларга кўра, Пхеньян бу билан ўз аскарларининг Жанубий Кореяга қочиб кетишини олдин олишга ҳаракат қилмоқда”, дейди нашрга хабар берган манбалардан бири. 
 
1953 йилги сулҳ шартномасига биноан, Пханмунджом ҳудудини миналаштириш тақиқланган. Жанубий Корея ҳукуматининг ҳисобига кўра, шу йилнинг апрель ойидан буён КХДР демилитаризацилаштирилган ҳудудда жами 4000та мина жойлаштирган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!