Мазкур ёзув туширилган плакатлар Буюк Британия ҳукумати томонида Иккинчи жаҳон уруши арафасида чиқарилган.
Ҳозирги пайтга келиб, дунёда Keep Calm’нинг 20та нусхаси сақланиб қолган. Буларнинг барчаси 2000 йилда “Barter Books” деб номланган эски китоблар дўконидан топилди.
Ўз даврида икки ярим миллион нусхада чиққан плакатлар қайта ишлашга юборилган. Мазкур тарғибот учун мўлжалланган плакатлар ўз мақсади йўлида ишлатилмаган.
Keep Calm ёзувлари 1939 йилнинг ёзида чоп этилган. Бу билан Буюк Британия ҳукумати Европада кескин вазият ўсиб кетаётган бир пайтда, халқни тинчлантириш учун ҳаракат қилганлар.
Мазкур ёзувлар ҳозирги кунда оммавий маданиятнинг белгиларидан бири бўлиб қолди. Турли хил кийим-кечаклар, сумкалар ва бошқаларда бу ибораларнинг турли кўринишлари тасвири туширилмоқда.