...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кечаси совқотмаяпсизми? Об-ҳаво эртага қандай бўларкин?


15:15, 23.08.2018 Бу қизиқ
 5 218

Мамлакатнинг шимолий ва тоғли ҳудудларида об-ҳавода ўзгаришлар кузатилади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотларга кўра, эртага, 24 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +16...+18, кундузи +30...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлиши ҳамда 3-8 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +27...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги кечаси 5-10 м/сни ташкил этади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +10...+15, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!