...
МЕНЮ
ONLINE TV

Катталарга мўлжалланган суратлари бўяладиган китоб Хитойда 1,5 миллион нусхада сотилди


18:58, 13.01.2016 Олам
 3 445

Жоанна Бэсфорд ғояси асосида яратилган бу китоб катталар орасида жуда машҳур бўлди ва унинг савдоси чаққон бўлди.

2015 йилда хитойда катталар учун махсус ишлаб чиқарилган суратлари бўяладиган китобча бестселлер даражасига кўтарилди, дея хабар бермоқда "Vesti.ru".

Жоанна Бэсфорд ғояси асосида яратилган бу китоб катталар орасида жуда машҳур бўлди ва унинг савдоси чаққон бўлди. The Secret Garden – “Сирли боғ” деб номланган ушбу китобча биринчи уч ойнинг ўзида 1 миллиондан ҳам кўпроқ нусҳада чоп этилди. Ким билсин, балки хитойликлар стресс холатидан ана шу тарзда чиқишни исташар, деб ёзади “Thequint.com” нашри журналистлари.

“Amazon.com”, “Dangdang.com” ва “Jingdong.com” интернет-дўконлари тақдим этган маълумотларга кўра, Жоанна Бэсфорднинг катталар учун мўлжалланган суратлари бўяладиган китобчаси ХХРда 2015 йилдаги энг оммабоп ва ҳаридоргир китоб бўлган. Уни интернет-дўконларидан 1,5 миллион киши харид қилган.

“Сирли боғ” кичкинтойлар учун мўлжалланган китобчалардан фарқ қилади, албатта. Кичкинтойларнинг китобчаларида мультқаҳрамонлар, мевалар, ҳайвонлар, гуллар ва ҳоказолар суратлари акс этган бўлса, Жоанна Бэсфорднинг китобида нақшинкор суратлар ва мураккаб чизиқлар ўз аксини топган. Уларни бўяш учун ҳатто катталар ҳам бироз бош қотиришига тўғри келади. 

Теглар:Хитой Жоанна Бэсфорд The Secret Garden Сирли боғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!