...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каталонияда “резина ўқли референдум” ташкил этилди


11:02, 02.10.2017 Олам
 2 295

Полиция 10 миллионга яқин тўлдирилмаган сайлов бюллетенлари бўлган қутиларни мусодара қилишган.

1 октябрь куни Каталонияда Испаниядан мустақил бўлиш учун референдум ўтказилди. Ҳудуднинг 90 фоиз аҳолиси озодликни қўллаб-қувватлаб, овоз беришган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, сайлов бошланмасидан аввал участкаларда кўплаб одамлар тўплана бошлаган. Натижада турли можаролар ҳам юзага келган.
 
Айрим манбаларда қайд этилишича, полициячиларга сайлов қутиларини олиб ташлаш, яъни сайловчиларга сайлаш имкониятини қолдирмаслик амалиёти тўғрисида буйруқ берилган. Улар 10 миллионга яқин тўлдирилмаган сайлов бюллетенлари бўлган қутиларни мусодара қилишган.
 
Шундан сўнг, сайловчиларга ҳужжатларни тақдим этган ҳолда исталган участкада овоз бериш мумкин эканлиги маълум қилинди. Бюллетенларнинг ўрнига эса расмий сайтда эълон қилинган намунани принтерда чоп этиб чиқариш сўралган.
 
Аммо можаролар бундан кейин ҳам тўхтамади. Полиция кўплаб сайлов участкаларига киришни тақиқлаб қўйди. Кўплаб мактабларда ташкил этилган сайлов участкаларида эса интернет тизими узиб ташланди.
 
Натижада сайловчилар ва полиция ўртасида низо келиб чиқди. Оқибатда бир неча киши жароҳат олди, яна бир нечтаси ҳибсга олинди.
 
Баъзи хориж манбаларида полиция томонидан кўздан ёш чиқарувчи газ қўлланилганлиги, шунингдек, улар одамларга қарата резина ўқлар отганлиги қайд этилган.
 
Полиция билан тўқнашувдан сўнг мингдан ортиқ киши яраланган.
 
Испания ҳукумати сайловни қонуний ўтди, деб тан олишдан бош тортмоқда.
 
Бош вазир Мариано Рахой Каталонияда ўз тақдирини белгилаш бўйича референдум ўтказилмаганлигини қайд этиб, қонун устуворлиги ўз кучини сақлаб қолганлигини таъкидлади. У Каталония аҳолисининг катта қисми референдумда иштирок этмаганлигини қўшимча қилди.
 
Маълумот учун, референдумда маҳаллий аҳолининг 42,3 фоиз қисми — 2,26 миллион киши иштирок этган.
 
Каталония ҳукумати Испания ҳукуматини сайловни ўтказишга қаршилик қилиш борасида ўтказилган чора-тадбирлар юзасидан халқаро судга мурожаат этишга чақирди.
 
“...Биз резина ўқлар ҳақида гапирган эдик. Аммо энди кўздан ёш чиқарувчи газ ҳақида ҳам эшитдик. Полиция қилаётган иш — ҳақиқий мусибат, бу халқаро можародир”, деди Каталония ҳукумати расмий вакили Жорди Туруль. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Испания Каталония Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!