...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кариус учун яна бир оғир зарба! Ундан севган қизи воз кечди


17:43, 08.06.2018 Спорт
 5 639

26 май оқшомидан буён “Ливерпуль” дарвозабони Лориус Кариуснинг уйқусида ором йўқ.

Европа чемпионлар лигасида “Ливерпуль”нинг мағлубиятида айбдор сифатида кўрсатилган Лориус Кариуснинг ҳаёти зиддиятларга тўлиб бормоқда. Финални бой бергани етмагандай, энди уни севган қизи ҳам ташлаб кетди.
 
26 май оқшомидан буён “Ливерпуль” дарвозабони Лориус Кариуснинг уйқусида ором йўқ. Чунки энг ашаддий футбол ишқибозлари сифатида тан олинган ливерпулликлан томонидан унга бир неча бор таҳдидлар бўлди. Ҳаттоки ўлим билан қўрқитиш ҳолатлари ҳам кузатилди. Шундан кейин Англия полицияси таҳдид қилганларни суриштиришга тушди.
 
Бу пайтда эса дарвозабонни севгилиси Ианте Роза Кочрейн – Стак ҳам ташлаб кетишга қарор қилди. Таниқли модел буни шундай изоҳлади:
 
“Лориус қолиб, менга ҳам таҳдидлар кутганимдан ортиб кетди. Бу таҳликали ҳаёт ичида жонингни омон сақлаб қолишинг осон эмас. Яхшиси, ажралишга қарор қилдим”.
 
Мағлубият, таҳдидлар, ортидан  ажралиш – охиргиси Кариус учун Бейлнинг чалқанча зарбасидан ҳам кучли бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лориус Кариус Ливерпуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!