...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каниза айрим мухлисларини лайчага тенглаштирди?!


14:55, 05.05.2016 Шоу-бизнес
 16 701

Хонанда Каниза тўйи билан боғлиқ аччиқ саволларга таънали жавоб қайтарди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида илк яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. Хонанда концерт дастури куни турмушга чиқяпман, деб овоза ҳам қилганди. Кимдир бу хабарга ишонди, кимдир эса буни навбатдаги шоу сифатида қабул қилди. Канизадан турмуш ўртоғи бундай тўйга қандай рози бўлганию унинг суратларини нега оммага тақдим этмаётганини сўраётганлар талайгина. Хонанда онаси билан тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, бу саволларнинг барчасига жавоб қайтарди.
 


“Маданиятли, ҳурматли кузатувчиларим, менинг ҳаётим, менинг оила аъзоларим ва эрим – меники. Мен сизлар учун ижод қиляпман, лекин сизлар учун оила қурганим йўқ-ку. Ҳадеб кавламасдан, санъатимни кузатинглар! Ёқмаса, чиқиб кетинглар. Биламан, кўролмайдиган душманларим ҳам кўп. Уларнинг лайчаси бўлгандан, мард бўлсангиз, нима гапингиз бўлса, юзимга айтинглар. Бахтимни кўролмаётганлар, етолмаётганлар, илтимос, тинч қўйинглар!
 
Менинг шахсий ҳаётим билан ишингиз бўлмасин. Мевали дарахтга тош отишади, биламан.
 
Эримни кўз-кўз қилмайман, улар шоу-бизнесдан эмас ва буни хоҳламайдилар. Уларга қарши чиқа олмайман”.

Теглар:Каниза Концерт Тўй Истиқлол санъат саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mohinur
00:31 29.05.2016

Shuni kim eshitarkana?! O'zi ham qo'shiqlari ham qilayotgan qiliqlari ham be'mani! Mani g'oyalarimni o'g'irlashdi deb jar solishdan oldin o'zini yoqasini hidlab olmaganda! Ledy Gagaga bas qilib antiqa qiliqlar qilmoqchi bo'ladimiyey koshki yarashsada! San'atkor xar hil bachkana qiliqlarni qilmay, kasbini eplab bajarsa, u oddiy kiyimda bo'lsa ham muhlislariga ega bo'la oladi! Manimcha Kaniza ham san'atkor,faqat san'atning aynan qo'shiqchilik yo'nalishida emas qo'g'irchoq teatri yoki sirk sohasida qobilyati ko'proq!


Розиков
12:04 19.05.2016

Shu qo'shiqchi nechta qo'shiq aytgan bo'lsa? konsert beribdi qancha davom etgan bo'lsa? manimcha qo'shiqlari soni kamligi uchun to'yni qo'shib yuborgan vaqtni ko'paytiray deb


Nick
08:17 13.05.2016

ТВда мана шу кушикчини (аникроги чаласаводни) курсам учириб куяман. узини ким деб уйлаяпти бу. каердан келган узи бу. канака килиб ашулачи буган тушунмиман


Maftuna
09:31 12.05.2016

siz enni narmalni qo`shiq aytishshi boshladiz deb o`ylasek enni o`zizzi ko`rsatib ,o`zizzi yerga urishlariga imkon yaratvopsiz!!! Iltimos hozir o`zizzi qo`lga omasez keyin kech bo`lishi mumkin!!!!sizga katta maslaxat! manimcha bu maslaxatti sizga ko`pchili bergan!!!


Leis
06:20 12.05.2016

1-sinfni zo`rg`a tamomlagan shekilli oziyam. Oldin yozishni o`rganib keyin qo`shiq aytsa yaxshi bolardi. Litsenziya bergan va litsenziya ham hayf bunaqangi san`atkorlarlarga, agar san`atkor deb aytish mumkin bo`lsa bundaylarni.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!