...
МЕНЮ
ONLINE TV

Камчаткада мотам


11:16, 29.01.2016 Олам
 3 484

Иккинчи синф ўқувчилари қайнов сув қудуғининг устига ёпилган ДСП тахтаси устидан кетаётиб қувир ичига тушиб кетишди.

Камчатканинг Петропавловск-Камчатка иссиқ сув қудуғига тушиб кетган дўстини қутқариш учун ёрдам қўлини чўзган икки бола ҳам қувирдаги қайноқ сувга тушиб кетиб нобуд бўлди, дея хабар беради “Ntv.ru” нашри.

Кузатув камераларидаги сақланиб қолган лавҳаларга кўра, қайноқ сув қудуғига болакайнинг тушиб кетаётганини кўрган икки мактаб ўқувчиси уни қутқариш учун ёрдамга келишади. Боланинг елкасида осиғлиқ турган рюгзакидан тортишади, аммо бола пастга тушиб кетаётиб, қурқатараётган бир болани ҳам ўзи билан беихтиёр қудуқ ичига тортиб кетади. Дўстини қутқариш учун бор кучи билан ҳаракат қилган учинчи мактаб ўқувчиси ҳам қудуққа калла ташлайди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида учала бола ҳам нобуд бўлган.

“Текширув натижасида болалардан бирининг рюгзак иплари узилиб кетганини кўрдик. Улар бир-бирини қутқариш истгида нобуд бўлишган”, – дейди Камчаткада бола ҳуқуқлари билан шуғулланувчи шахс Виктор Тюменцевнинг кузатув камераларидаги лавҳаларни тасдиқлаган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мудҳиш воқеа Перопавловск-Камчаткада, кеча, 28 январь куни содир бўлган. 1-мактаб олдидаги иссиқ сув қудуғи ичидан 2-синфда ўқийдиган 8 ёшли 3 та боланинг жасади топилган. Шу муносабат билан Камчаткада вафот этган болалар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди.
 
Умида Якубова

Теглар:Камчатка Мотам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!