...
МЕНЮ
ONLINE TV

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари сабаб одамлар ҳалок бўлмоқда...


14:19, 10.10.2017 Олам
 1 742

Ёнғинлар 1,5 мингдан зиёд уйларни вайронага айлантирди. Бир неча киши бедарак йўқолганлиги айтилмоқда.

9 октябрдан буён Калифорнияда табиий ёнғинлар авж олмоқда. Ҳозиргача 100 дан ортиқ киши жабрлангани маълум. Бу ҳақда “San Francisco Chronicle” газетаси хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, жабрланганлар маҳаллий шифохоналарга жойлаштирилган. Шифокорлар 12 кишининг саломатлиги оғир эканлигини айтишди. Улар асосан тутундан заҳарланишган.
 
Аввалроқ, Сонома, Напа ва Мендосино округларида табиий офат сабаб 10 нафар киши қурбон бўлганлиги хабар қилинганди.
 
Калифорния аҳолиси ўрмон ёнғинлари сабаб эвакуация қилинди. 20 мингдан ортиқ киши ўз уйини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди.
 
Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғинга қарши ҳимоя қилиш департаменти бошлиғи Кен Пимлоттнинг айтишича, штатнинг шимолидаги 8 та округ хавф остида.
 
Штат губернатори Жерри Браун Напа, Сонома, Юба, Мендосино, Невада, Оринж, Бьютт ва Лейк округларида фавқулодда вазият ҳолатини эълон қилди.
 
Бу ерда олов 1,5 мингдан зиёд уйларни вайрон ҳолга келтирган. Бир неча киши бедарак йўқолганлиги айтилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Калифорния Табиий ёнғин Ўрмон ёнғинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!