Тахминан 150 нафар киши, жумладан, 90 нафар бола ёнғин туфайли оромгоҳда вақтинча қамалда қолиб кетишган.
Маълумотларга кўра, Сакраменто шаҳридан 60 км узоқликда жойлашган Сьерро-Невада тоғ тизмалари остида юзага келган ёнғин туфайли 4 мингдан ортиқ киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бундан ташқари, яна 7,4 минг нафардан ортиқ фуқаро хавфсизлик даражасига қараб, эвакуацияга тайёрланмоқда.
Шунингдек, Калифорния штатининг жанубий қисмидаги Санта-Барбара водийларидан шимолий томонида 3,6 минг фуқаро эвакуация қилинган. Тахминан 150 нафар киши, жумладан, 90 нафар бола ёнғин туфайли оромгоҳда вақтинча қамалда қолиб кетишган.