Бола полициячиларнинг қуролни ташлаш ҳақидаги талабларига риоя қилмай, уларга қараб, тўппончасини ўқталиб келаверди.
Воқеа Сан-Диего шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган мактаб яқинидаги автомобиллар турар жойида содир бўлди. Чақирув бўйича етиб келган полиция ходимлари бел қисмида яширилган тўппончасини чиқариб, полициячиларга ўқталган 15 ёшли болани кўрдилар. Бола полициячиларнинг қуролни ташлаш ҳақидаги талабларига риоя қилмай, уларга қараб, тўппончасини ўқталиб келаверди. Натижада иккала полициячи ҳам ўт очишга мажбур бўлдилар. Оқибатда ўспирин оғир жароҳатланди. Етиб келган тиббиёт ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.
Кейинчалик боланинг қўлидаги тўппонча пневматик эканлиги аниқланди. Маълум бўлишича, унинг ўзи воқеа жойига полициячиларни чақиртирган. Ўспирин боланинг нима мақсадда бундай йўл тутгани ҳозирча номаълум.