...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист можароси: “Қора шаҳзода” Эрдўғанга қўнғироқ қилди


11:57, 25.10.2018 Олам
 6 168

Томонлар Жамол Хошхожийнинг ўлдирилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.

Кеча, 24 октябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон мулоқотини ўтказди.
 
Томонлар Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг ўлдирилишини ҳар томонлама муҳокама қилдилар. Суҳбат давомида қўшма ҳаракатлар бўйича фикрлар алмашилди.
 
Бундан ташқари, Муҳаммад бин Салмон Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Future Investment Initiative (FII) форумида қироллик ва Саудия муносабатларига ҳам тўхталиб ўтди.


 
Унинг фикрича, Ар-Риёд ва Анқара ўртасида юзага келган вазиятдан бошқа томонлар фойдаланиб қолмоқчи.
 
“Саудия Арабистони ва Туркия ўртасидаги муносабатларга раҳна солиш истагидаги кучлар мавжуд. Бироқ Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жаноблари бор экан, улар бунга эриша олмайди”, дея таъкидлаган валиаҳд шаҳзода.
 
Аввалроқ, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг  журналист қотиллигида алоқаси борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Журналист можароси Муҳаммад бин Салмон Ражаб Тойиб Эрдўған Жамол Хошхожий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!