Қотиллик содир этилишидан аввал Рубцов ўз квартирасининг калитидан бир нусхани қотилга берган бўлган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг тезкор ҳаракатлари натижасида 1986 йилда туғилган, исми ҳозирча сир тутилаётган шахс ушланди. Ҳозирда унинг бу ишга алоқадорлигини текшириб кўриш учун суд тиббий молекуляр-генетик, шунингдек бармоқ излари экспертизаси ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, қотиллик содир этилишидан аввал Рубцов ўз квартирасининг калитидан бир нусхани қотилга берган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Александр Рубцов 3 май куни ўлдирилган. Калугадан Рубцовни кўргани келган шўрлик она қонга беланиб ётган ўғлининг устидан чиққан.
Аниқланишича, журналист-радиобошловчи аввалига калтакланган. Кейин эса унга 7 марта ўткир пичоқ билан жароҳат етказилган. Тахминларга кўра, Рубцов кучли қон йўқотиш туфайли вафот этган.