Собиқ давлат раҳбарининг бу қилиғи тадбирда йиғилганларнинг барчасини ҳайртада қолдирди, ҳаттоки, унинг рафиқасини ҳам.
Бушнинг ғайриоддий ҳаракатлари YouTube орқали кенг тарқалди.
Видеода шуни кўриш мумкинки, собиқ давлат раҳбари жилмаймоқда ва мусиқа оҳангига мос тарзда рақсга тушишга ҳаракат қилмоқда. Унинг бу қилиғи АҚШ президенти Барак Обама, унинг рафиқаси Мишель ва ҳаттоки, Буш хонимнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Даллас шаҳрида бўлиб ўтган намойишлар пайтида полициячиларга қарата ўқ узилган эди. Натижада беш полициячи ҳалок бўлиб, етти киши жароҳатланган эди.