...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жонни Депп ажрашмоқда, Эбмер эса алиментдан умидвор


15:44, 26.05.2016 Кино
 3 820

Жонни Деппнинг онаси вафот этгач, 2 кун ўтиб Эмбер турмуш ўртоғини ташлаб кетганди.

2015 йилнинг февраль ойида турмуш қурган актёр Жонни Депп ва актриса Эмбер Хёрд жуфтлиги ажрашмоқда. Бу ҳақда ВЕСТИ хабар берди.
 
Эмбер Жоннидан алимент тўловларини тўлашни ҳам талаб қилмоқда. Ажрим билан боғлиқ аризада Эмбер актёр билан ўрталаридаги ҳал қилиб бўлмас қаршиликлар туфайли эри билан бирга қололмаслигини ёзади. Ҳужжатларда Эмбер 22 май куни, яъни актёрнинг онаси вафот этгандан икки кун ўтиб Жоннини тарк этгани келтирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Эмбер ва Жонни 2011 йил “Рум кундалиги” фильмини суратга олиш ишлари вақтида танишишган. 2013 йил эса улар унаштирув ҳақида хабар беришган. Жуфтлик 2015 йилнинг февраль ойида никоҳ шартномасини тузмаган ҳолда турмуш қуришган.
Умида Якубова

Теглар:Жонни Депп Эмбер Хёрд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!