...
МЕНЮ
ONLINE TV

Johnson&Johnson маҳсулотларидан саратонга чалинган аёл компанияни судга берди


18:05, 05.05.2017 Олам
 2 782

Ҳозирда аёл кимётерапия курсларини ўтамоқда. У саратон касали айнан Johnson&Johnson маҳсулотлари сабабли келиб чиққан, деб ҳисобламоқда.

Миссури штати Сент-Луис шаҳар суди Johnson&Johnson холдинги зиммасига товон пули талаб қилаётган аёлга 110 миллион долларни тўлаш мажбуриятини юклади. Аёлнинг таъкидлашича, у шу компания маҳсулотларидан фойдалангандан кейин саратон касалига чалинган.
 
Виржиния штатининг фуқароси бўлган ушбу аёл 40 йил давомида сепкидан (танага ишлатиладиган гигиеник кукун) фойдаланиб келган. 2012 йилда унга тухумдонлар саратони ташхиси қўйилди, яқинда эса метастазлар жигаргача бориб етди. Ҳозирда аёл кимётерапия курсларини ўтамоқда. У саратон касали айнан Johnson&Johnson маҳсулотлари сабабли келиб чиққан, деб ҳисобламоқда.
 
Компания ўз маҳсулотлари мутлақо зарарсиз эканини таъкидламоқда. Жавобгар томон, шунингдек, аёлга ҳамдардлик билдиришини, бироқ суд қарори устидан шикоят қилишини айтиб ўтди.
 
Аёлга белгиланган 110 миллион доллар Johnson&Johnson компанияси томонидан тўланган товон пулларининг ичида энг йириги ҳисобланади. Ҳаммаси бўлиб компанияга қарши 2,4 мингга яқин шу каби даъво аризалари келиб тушган.
 
Ўтган йилнинг февралида айнан шу суд компанияга тухумдонлар саратони касаллигидан вафот этган аёлнинг оиласига 72 миллион доллар товон пули тўлаш мажбуриятини юклаган эди. Бир неча ойдан кейин Миссури штати суди яна бир саратон касалига чалинган аёлнинг даъвосини маъқуллаб, Johnson&Johnson томонидан 55 миллион доллар товон пулини ундириб берганди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Johnson&Johnson товон пули АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!