Жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларга пул мукофотлари ва совғалар топширилмоқда.
Ушбу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларга пул мукофотлари ва совғалар топширилмоқда. Жиззах ва Бухоро вилоятларида ҳам шундай маросимлар бўлиб ўтди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Жиззах вилояти ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва қатор ташкилот вакиллари Жиззах шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклади, Президентимиз номидан совға-саломлар топширди, дейилади ЎзА хабарида.
Шу куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Абдужалил Абдужабборов, Ёқуб Ҳакимов, Зубаржат Биктагирова, Вера Толпиева, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани Тожикент маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 96 ёшли Ашур ота Рустамовларга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар совға-саломлар топширишди.