...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жей Ло, Бейонсе, Патрисия, Энрике ва Стинг бир тўйда жам бўлишди


12:00, 28.03.2016 Олам
 3 925

Тўйга улардан ташқари Россиянинг энг машҳур хонандалари ҳам ташриф буюришди

Кеча, 26 март куни Россиянинг энг қимматбаҳо ресторанларидан бири бўлмиш Сафиса ресторанида Москвалик бизнесмен Михаил Гуцериев ўз ўғлини уйлантирди. Тўй вақтида бино атрофини қуролланган тан соқчилар ўраб олишди, туни билан эса ёнғин хавфсизлиги ходимлари қўриқчилик қилишди. Рестораннинг ички қисми гуллар билан безатилган, атрофда эса кўплаб декторатив дарахтлар экилган. Бино атрофидан турли фавворалар ҳам ўрин олган. Уларнинг бири оловли рақсни ижро этиш хусусиятига эга. Тўйга АҚШнинг энг машҳур хонандалари таклиф этилди, дея хабар беради РЕН ТВ нашри. Forbes журнали берган маълумотларга кўра, бизнесменнинг маблағи 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида деб баҳоланган. У Россиянинг энг бой 200 нафар тадбиркорлари рўйхатида 17-ўринда туради.

Маълумотларга кўра, келиннинг кўйлаги махсус буюртма асосида Elie Saab томонидан тикилган. Кўйлакнинг оғирлиги 25 килограммни ташкил этади. Бошидаги тожи 5 миллион евро, келиннинг соч турмаги ва макияжи эса 15 минг рублга сарфланган.

Тўйда Стинг ва Энрике Иглесиас буюртма қилинган қўшиқларни куйлаб беришган. Женнифер, Бейонсе ва Патрисия Каас эса рақсбоб қўшиқларини куйлашган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Жей Лога ушбу тўйга келиши учун 5 миллион евро миқдорида ҳақ тўланган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Жей Ло Бейонсе Патрисия Энрике 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!