...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жек Ма: “Савдо уруши дунёда етакчилик учун олиб бориляпти”


17:25, 04.10.2018 Олам
 3 038

Хитойнинг энг бой одами АҚш ва Хитой ўртасидаги зиддиятларга ўз фикрини билдирди.

Хитойнинг энг бой одами, Alibaba хўжайини Жек Ма дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга икки мамлакат ўртасида бугун давом этаётган муаммоалр ҳақида фикр билдирди.
 
Alibaba хўжайини АҚШ ва Хитой ўртасидаги муаммолар анчайин жиддий ва уларни тезда ҳал қилиб бўлмайди. У муаммолар Дональд Трамп Оқ уйни тарк этгандан кейин ҳам давом этишига ишончи комил.
 
Хитойнинг энг бой кишиси ўзига хос бўлмаса воқеаларнинг қандай боришини башорат қилди. Ма икки йирик иқтисодиётга эга мамлакатларнинг зиддиятлари 20 йил ёки кўпроқ давом этади деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, ушбу урушнинг талафотлари ҳам иқтисодчилар ўйлагандан жиддийроқ бўлади.
 
Жек Ма расмий Вашингтоннинг янги бож тарифларининг асл сабаби номутаносиб савдода эмас. АҚШ божлардан Хитой иқтисодининг ўсиш суръатини пасайтириш учун фойдаланяпти. Ма Американинг ҳозир олиб бораётган савдо урушини 80-йилларда Япония билан олиб борилган ҳаракатлар билан таққослаган. Ўшанда Япония дунёнинг иккинчи иқтисодига айланиб, АҚШ гегмонлигига раҳна сола бошлаганди.
 
Хитой вазиятдан келиб чиқиб савдо урушига қўшилди. Масалан, АҚШ Осмоности мамлакати билан савдодаги катта дефицитни қисқартиришга уринди. Бу уруш глобал иқтисодиётда етакчилик учун олиб бориляпти.
 
Жек Ма Хитой бу урушдан эсон-омон чиқиб олиши учун иқтисодини мустаҳкамлаши ва Америкадаги савдо алоқаларини Жануби-Шарқий Осиё, Африка ва бошқа ҳудудларга олиб ўтиши керак деб ҳисоблаяпти.
 
“Қисқа муддатда Хитой, АҚШ ва Европадаги бизнес хавф остида қолади. Бу нарса (уруш) узоқ давом этади. Нинг қисқа муддатли ечими йўқ”, деган Ма Alibaba инвесторлари билан учрашувда.
 
Жек Ма Alibaba ҳам бу урушда зарар кўришини тан олган, лекин у компания нафақат унга дош бера олади балки, чўққига ҳам чиқа олади.
 
Бошқа тарафдан савдо уруши ундан фойда чиқара олган компанияларга мислсиз фойда келтиради. Жек Ма давлат ва Коммунистик партия раҳбариятини юзага келган вазиятни инқироз ва фожиа деб эмас, иқтисодиёт соҳасидаги сиёсатни қайта кўриб чиқиш учун имконият сифатида баҳолашга чақирган. Хитой иқтисоди янада очиқ бўлиши кераклигини таъкидлаган.
 
Савдо урушида АҚШ ва Хитой бир-бирига бож жорий қилди. АҚШ 200 миллиард долларга тенг бож жорий қилган бўлса, Хитой бунга 60 миллиард долларлик тариф билан жавоб қайтарди.
 
Жек Ма Хитой бундан кейинги божлар учун бож билан эмас, хитой кбизнесини АҚШдан олиб чиқиб кетиш билан жавоб қайтариши кераклигин таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жек Ма Савдо уруши АҚШ-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!