...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Уругвай Россиянинг “пўстагини қоқди”


21:05, 25.06.2018 Спорт
 4 565

Суареснинг голи, автогол ва Каванининг фаоллиги мезбонларни шошириб қўйди.

Жаҳон чемпионатининг 12-куни. “А” гуруҳида Уругвай терма жамоаси Россия билан баҳс олиб борди.
 
10-дақиқада гол ўтказиб юборган руслар, 23-дақиқада ўз автогол ҳисобига кўра иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордилар. Устига-устак 36-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди. Бундан эса уругвайликлар унумли фойдаланиб, деярли бутун ўйинда устунлик қилишди. 90-дақиқада Кавани учинчи голни уриб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳиссасини қўшди.
 
Шу тариқа, Уругвай 3-турда мезбонларнинг “пўстагини қоқиб” нимчорак финалга гуруҳда биринчи ўринда чиқди. Россия эса бугунги натижадан сўнг иккинчи бўлди.
 
А” гуруҳи.
Уругвай – Россия 3:0.
Самара-Арена” стадиони.
Голлар: Суарес (10), Черишев (23, автогол), Кавани (90).
 
Уругвай – Муслера, Касерес, Коатес, Годин, Весино, Нандес (Родригес, 73), Торрейра, Лаксальт, Бентанкур (де Арраскаэта, 63), Кавани (Макси Гомес, 90), Суарес.
 
Россия – Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Смольников, Игнашевич, Зобнин, Газинский (Кузяев, 46), Миранчук (Смолов, 60), Самедов, Черышев (Фернандес, 38), Дзюба.
 
Огоҳлантиришлар: Газинский (9), Смольников (28), Бентанкур (59).
 
Четлатиш: Смольников (36).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Уругвай Россия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!