...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Россиядан навбатдаги ғалаба, Мисрда эса...


09:03, 20.06.2018 Спорт
 3 254

Жаҳон чемпионатининг 6-куни.

Жаҳон чемпионатининг 6-куни. “А” гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Россия ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди.
 
Ўйин мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва биринчи бўлимда кичик устунлик руслар тарафида бўлди. Иккинчи бўлим дебюти Россия учун омадли келди: Зобниннинг жарима майдонига узатган тўпи Аҳмад Фатҳининг оёғига тегиб дарвозадан жой олди.
 
59-дақиқада Марио Фернандес мезбонларнинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини жарима майдони ичида қўллаб-қувватлади ва тўпни марказга узатди у ерда Денис Черишев дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб гол урди. Орадан уч дақиқа ўтиб Артём Дзюба жарима майдони ташқарисида тўпни ажойиб тарзда тўхтиб олди ва ҳимоячини моҳирлик билан алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.
 
73-дақиқада мезбонлар Муҳаммад Салоҳни ўз жарима майдонлари ичида тўхтатиб қолишди, натижада ҳакам VAR тизимига мурожаат қилиб, пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи муваффақиятли якунлади ва ҳисобни қисқартирди.
 
Шу тариқа, Россия терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам ғалабани қўлга киритиб ўз очколарини 6тага етказиб олди ва деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилиб улгурди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини эртага бўлиб ўтади, унда Уругвай термаси Саудия Арабистони билан масалага ойдинлик киритади.
 
ЖЧ-2018.
“А” гуруҳи 2-тур.
 
Россия – Миср 3:1 (0:0, 3:1).
Голлар: 1:0 – 47, автогол Фатҳи, 2:0 – 59 Черишев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салоҳ.
 
Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кутепов, Фернандес, Жирков (Кудряшов, 86), Газинский, Зобнин, Головин, Самедов, Черишев (Кузяев, 74), Дзюба (Смолов, 79).
 
Миср: Муҳаммад Эш-Шенави, Аҳмад Фатҳи, Омар Габр, Аҳмад Ҳегази, Муҳаммад Абдул-Шафий, Муҳаммад Эн-Ненни (Варда, 64), Торек Ҳамид, Муҳаммад Салоҳ, Абдалла Саид, Маҳмуд Трезеге (Собҳи, 68), Марвон Муҳсин (Каҳрабо, 82).
 
Огоҳлантиришлар: Трезеге (57), Смолов (84).






 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Россия Миср ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!