Жаҳон чемпионатининг 5-куни.
Жаҳон чемпионатининг 5-куни. “F” гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Швеция Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. "Нижний Новгород" стадионида бўлиб ўтган ўйинда швецияликларнинг қўли баланд келди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди ва иккала жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ томошабинлар танаффусгача гол кўрмадилар.
Учрашувнинг 65–дақиқасида кореялик ҳимоячи ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади, дастлаб ҳакам бунга эътибор қаратмаган бўлсада, VAR тизимидан фойдаланиб пенальти бегилади.
11 метрлик жарима зарбасини Гранквист аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Европа вакиллари муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Гуруҳнинг бошқа ўйинида Мексика термаси Германияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
ЖЧ-2018.
“F” гуруҳи.
Швеция – Жанубий Корея 1:0 (0:0, 1:0).
17:00. “Стадион Нижний Новгород” стадиони.
Гол: Гранквист (65, пенальти).
Швеция – Ольсен, Люстиг, Янссон, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Ларссон (Свенссон, 81), Экдаль (Хильемарк, 71), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 77).
Жанубий Корея – Жо Хен У, Ли Ен, Жан Хен Су, Ким Ен Гвон, Пак Жу Хо (Ким Мин У, 28), Ли Чжэ Сон, Ки Сон Ен, Ку Жа Чоль (Ли Син У, 72), Хван Хи Чхан, Ким Син Ук (Жон У Ен, 66), Сон Хын Мин.
Огоҳлантиришлар: Ким Син Ук (12), Хван Хи Чхан (55), Классон (61).

Акмалхон Эшонхонов