...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионати учрашувларига чипталар сотуви қачондан бошланади?


13:41, 13.09.2017 Спорт
 2 263

Биринчи босқичнинг иккинчи даври 16–28 ноябрь кунларига тўғри келади. Бу босқичда мухлислар чиптани навбатда турган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

2018 йил Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқич ўйинлари ўтказилади.
 
Ушбу турнир учун чипталар сотилиши эртага, яъни 14 сентябрь санасидан бошланади. Чипталар сотувининг илк даври 14 сентябрдан 12 октябрга қадар давом этади.
 
Агарда чипталар хариди учун аризалар кўпайиб кетадиган бўлса, мавжуд қоидаларга кўра, бўш жой чипталари ҳам сотилади.
 
Биринчи босқичнинг иккинчи даври эса 16–28 ноябрь кунларига тўғри келади. Бу босқичда мухлислар чиптани навбатда турган ҳолда сотиб олишлари мумкин.
 
Иккинчи босқич эса 2017 йилнинг 1 декабрида бўладиган ЖЧ қуръасидан кейин очилади.
 
Интернет орқали сотилган чипталар турнирга бир неча ҳафта қолганида ўз эгаларига бепул тарзда етказиб берилади.
 
Чипталарнинг бошланғич нархи 1280 россия рублида эканлиги маълум қилинмоқда. Финал учрашувининг чиптаси учун 66000 минг рубль нарх белгиланди. 

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 Россия чипталар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!