...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионати кубоги тарихда 1-марта Тошкентга олиб келинади


10:32, 06.02.2018 Спорт
 4 026

Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар ЖЧ кубоги Ўзбекистонга олиб келинмаган.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати Кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган ЖЧдан олдин бўлиб ўтганди.
 
Бу сафар ЖЧ Кубоги 221 кун давомида 90 та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. ЖЧ кубоги мазкур турне доирасида жами 149 576,78 км масофани босиб ўтади.
 
Кубокнинг оғирлиги 6,175 кг ни ташкил қилади. ЖЧ кубоги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатлар бўйлаб олиб ўтилишини ҳам таъкидлаш керак. ЖЧ кубогига Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.
 
Турне давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқроқ одамлар ЖЧ кубоги билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.
 
Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган мамлакат Россияда ЖЧ кубогининг турнеси жами 123 кун давом этиб, Россиянинг 24 та шаҳрини кезиб чиқади ва 26 000 км масофани босиб ўтади.
 
Ушбу турне икки қисмдан иборат бўлади. 2017 йил бўлиб ўтган турда ЖЧ кубоги 15 та шаҳарда бўлди. 2018 йилнинг май ойидан бошланадиган иккинчи турда ЖЧ кубоги Россиянинг 9 та шаҳри бўйлаб ўтади ва охирида Москва шаҳрига олиб келинади.
 
Бугун, 6 февраль куни ЖЧ кубоги Тошкентга олиб келинади. Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар ЖЧ кубоги Ўзбекистонга олиб келинмаган.
 
Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”да ЖЧ кубогини ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишади.
 
Шунингдек, бугун ЖЧ кубоги делегацияси аъзолари билан матбуот анжумани ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.
 
Тошкентдан кейин ЖЧ кубоги Ашхободга боради ва ундан сўнг Ереван, Тбилиси, Баку, Вальетта, Вена, Минск, Софиа, Тель-Авив, Ларнака, Рамаллоҳ, Амман, Дубай, Хартум, Аддис-Абеба, Найроби, Мапуто, Йоханнесбург, Кейптаун, Кампала, Абужа, Лагос, Дакар, Абиджан, Қоҳира, Рим, Неаполь, Париж, Кёльн, Осло, Торшавн, Рейкьявик, Тукуман, Берасатеги, Буэнос-Айрес, Росарио, Богота, Панама, Сан-Хосе, Гвадалахара, Монтеррей, Мехико, Нью-Йорк, Майами, Лос-Анжелес, Франкфурт, Улан-Батор, Пекин, Шанхай, Токио, Осака шаҳарларини айланиб чиқиб, охири Москва шаҳрига етиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!