...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон банки Украинага яна йирик миқдорда пул ажратди


17:27, 21.09.2016 Олам
 2 285

Жаҳон банкининг энг йирик қарздорларидан ҳисобланган Украина бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга ваъда бермоқда.

Украина Вазирлар Маҳкамаси Ахборот хизмати мамлакат Жаҳон банкидан транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ олишини хабар қилди. Жаҳон банкининг Украина, Беларусь ва Молдавия бўйича директори Сату Кахконен ва Украина Бош вазири Владимир Гройсман ўртасида ўтказилган учрашув якуни ана шундай натижа билан тугади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда
 
Ўзаро муҳокамалар чоғида, шунингдек, Украинада олиб борилаётган инфратузилмавий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган лойиҳаларнинг Жаҳон банки томонидан молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар Украинада соғлиқни сақлаш ва ер ислоҳотига оид концепцияни тайёрлашда Жаҳон Банки мутахассисларининг амалий иштирок этиши билан боғлиқ ҳолатга алоҳида эътибор қаратдилар.
 
Владимир Гройсман ўз навбатида суст даражада олиб борилаётган лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида қайта таҳлил қилган ҳолда Жаҳон банкига Украинага ажратилган кредит портфелини яна кўриб чиқишни таклиф этди. Гройсман Жаҳон банки билан ҳамкорликда Украинада рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда янги технологиялардан кенг фойдаланишни мақсад қилганлигини қўшимча қилди.
 
Маълумот учун, Украина Жаҳон банкининг энг йирик қарздорларидан ҳисобланади. 2014-2016 йиллар давомида Украина Жаҳон банки, Халқаро ривожланиш ва тикланиш банки ҳамда Халқаро молия корпорациясидан 6,5 миллиард доллар миқдорда маблағ олган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Инқироз Украина Жаҳон банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!