...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жастин Тимберлейк “Евровидения-2016” финалида иштирок этади


10:59, 10.05.2016 Шоу-бизнес
 2 752

Хонанда тадбир ташкилотчилари томонидан танлаб олинди.

Хабарингиз бор шу йилнинг 10 май куни Стокгольмда “Евровидения-2016” мусиқа танлови старт олди. Тадбир 14 май куни якунига етади. Ушбу мусиқа танловида нафақат ёш ижодкорлар, балки бу йўлда ўз ўрнига эга бўлган тажрибали хонандалар ҳам қатнашади. Анъанага кўра тадбирни профессионал хонандалардан бири ўз чиқиши билан якунлайди. Танлов ташкилотчилари бу йил “Евровидения-2016” танловининг финал қўшиғини ижро этиш учун Жастин Тимберлейкни танлашди, деб хабар бермоқда “Starslife.ru” нашри.
 
2016 йилнинг 14 май санасида у ўзининг янги “Can’t Stop the Feeling” номли хит қўшиғини куйлайди. Айтиб ўтиш керакки, бундан аввал ҳам “Евровидения” танловида кўплаб истеъдодли хонандалар чиқиш қилган, бироқ улар орасида Жастин каби юқори даражадаги профессионал хонанада иштирок этмаганди. Албатта, унинг професионаллигини у қўлга киритган 9 та “Грэмми” ва 4 та “Эмми” мукофотлари билан изоҳлаш мумкин.
 
“Биз Жастин Тимберлекйнинг ушбу тадбирда иштирок этишидан бағоят хурсандмиз. У танлов сўнгида у ўз гуруҳи –  қўшиқнинг ҳаммуаллифлари бўлган швед сонгрейтерлари бўлмиш Мартин ва Шеллбэк билан иштирок этади”, дейди АҚШлик хонанданинг чиқишига изоҳ бериб “Евровидения-2016” тадбири продюсери Свен Стоянович.
Умида Якубова

Теглар:Жастин Тимберлейк Евровидения-2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!