Канадалик хонанданинг ижоди Гиннеснинг рекордлари китоби вакиллари томонидан ҳам юқори баҳоланган.
У ўрнатган рекордлар қисқача қуйидагича:
Жастин Бибернинг “What Do You Mean?” композицияси Spotify (мусиқаларни тинглаш ижтимоий тармоғи) орқали бир ҳафтада 30 723 708 марта тингланган.
“Purpose” мусиқий альбомини эса бир ҳафта ичида 205 миллион мухлис тинглаган.
Бибернинг учта композицияси 2015 йилнинг декабрь ойида, бир вақтнинг ўзида Billboard Hot 100 чартида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган. Улар “Yourself” – 1, “Sorry” – 2 ва “What Do You Mean?” - 3.
Хонанданинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасига 82 235 563 киши аъзо бўлган.
Бибернинг YouTube каналидаги саҳифасига эса 20 711 202 киши аъзо бўлган ва унинг канали энг оммабоп канал деб топилган.
Жастин иштирокидаги видеолавҳалар, унинг клипларини YouTube каналидан 10 478 651 389 киши томоша қилган.
Жастин Биберга унинг рекордлари юзасидан мукофот ва сертификат топширилган. Эътиборингизга ҳавола этилган ушбу суратни хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштиришга ҳам улгурган.