...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларига бир йил қолди


18:23, 09.02.2017 Спорт
 2 109

Ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар тўлқинидан ўтиб бораётган Жанубий Корея катта спорт тадбирига тайёрланмоқда.

Узоқ шарқ минтақасида жойлашган Жанубий Корея Республикаси аҳолиси ўтган ойлар ичида кўплаб ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга гувоҳ бўлди. Бугун, 9 февраль кунидан роса бир йил ўтиб старт оладиган дунёдаги энг катта спорт тадбирларидан бири, қишки Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўраётган расмий доира вакиллари барчаси изига тушиб кетишидан умидвор.
 
Канвондо провинциясидаги Пхёнчхан уезди келаси йил, 2018 йил 9 февралдан то ойнинг 25 санасигача деярли юзга яқин миллат вакилларидан иборат уч минг атрофидаги атлетларни кутиб олади. Бу қишки Олимпиада баҳслари Жанубий Корея заминида илк бора ўтказилмоқда.
 
Маълумот учун, келгуси қишки Олимпиада ўйинлари Пхёнчханда тугаши билан эстафета Токиога топширилади. Яна бир чегарадош қўшниси Хитой 2022 йилги ёзги Олимпиадага мезбонлик қилади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жанубий Корея Олимпиада Пхёнчхан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!