Қариндошлари қабр тоши буюртма қилишди ва қидирув вақтида Айғали учун олинган нафақани давлатга қайтаришди.
Уларга танаси иссиқлик туфайли ажралиб кетган одам жасади кўрсатилди. ДНКнинг текшируви шуни кўрсатдики, мурда 99, 92 фоиз эҳтимол билан Айғали Супугалиевга тегишли.
Қариндошлари қабр тоши буюртма қилишди ва қидирув вақтида Айғали учун олинган нафақани давлатга қайтаришди.
“Биз унинг қолдиқларини уйига олиб келдик, ўлим гувоҳномаси олдик, 4 сентябр куни Жулдиз туманидаги мусулмон қабристонига дафн этган эдик.” дейди “марҳум”нинг укаси Эсенгали.
Бироқ, Айғали ўтган ҳафта уйга қайтиб келди. Унинг сўзларига кўра, бозорда бир одам билан танишиб қолган. Шундан сўнг, вақтинча Атирау вилоятининг яқин туманларидан биридаги фермер хўжалигида ишлашга кетган эди. Тўрт ойдан кейин Айғали уйга қайтишга қарор қилган.
Супугалийев оиласи Суд Экспертизаси институтига қарши судга тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Айғали ўрнига кўмилган киши ҳақида хабар берилмаган.